Ўзбекистон | 23:20 / 15.06.2020
123254
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда яна жиддий ўсиш кузатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 109 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5263 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун 183та янги ҳолат қайд этилди, шундан 144таси карантин марказида, 29таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 10 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Шунингдек, 76 бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 4019 нафарни ташкил этмоқд.

Айни вақтда шифохоналарда 1225 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

  • Маълумот учун, Ўзбекистонда энг юқори кунлик ўсиш 7 июнь куни куни қайд этилган, ўшанда 237 кишида коронавирус аниқланганди.

Мавзуга оид