07:29 / 15.06.2020
13600

Судьяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қандай ҳолларда қўлланилиши мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Жиноят-процессуал кодекснинг 239-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилади.

Унга кўра, судьяга ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан тасдиқланган аъзосига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси унга ўта оғир жиноят ёки одамнинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. Мазкур қоида судья лавозимида ишлаган даврида судьялик фаолияти билан боғлиқ бундай жиноятни содир этганликда айб эълон қилинган собиқ судьяга ҳамда судьялар орасидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг собиқ аъзосига нисбатан ҳам қўлланилади”.

Шунингдек, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 70-моддаси янги қисм билан тўлдирилади.

Судьяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси унга ўта оғир жиноят ёки одамнинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. Мазкур қоида судья лавозимида ишлаган даврида судьялик фаолияти билан боғлиқ бундай жиноятни содир этганликда айб эълон қилинган собиқ судьяга нисбатан ҳам қўлланилади.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддаси янги қисм билан тўлдирилади.

Унга мувофиқ, судьялар орасидан тасдиқланган Кенгаш аъзосига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси унга ўта оғир жиноят ёки одамнинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. Мазкур қоида Кенгаш аъзоси лавозимида бўлиши даврида Кенгаш аъзоси сифатидаги фаолияти билан боғлиқ бундай жиноятни содир этганликда айб эълон қилинган Кенгашнинг судьялар орасидан тасдиқланган собиқ аъзосига нисбатан ҳам қўлланилади.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 21-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилади.

Конституциявий суднинг судьясига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси унга ўта оғир жиноят ёки одамнинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. Мазкур қоида Конституциявий суднинг судьяси лавозимида ишлаган даврида судьялик фаолияти билан боғлиқ бундай жиноятни содир этганликда айб эълон қилинган Конституциявий суднинг собиқ судьясига нисбатан ҳам қўлланилади.

Top