«Ўзбекинвест» суғурта компанияси табиий офатлардан етказилган зарарларни қоплашда давом этмоқда
Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳудудларини қамраб олган кучли шамол, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги тўғоннинг бузилиши натижасида кўплаб турар жой бинолари катта зарар кўрди.
Ушбу воқеалар содир бўлган куннинг эртасигаёқ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг ходимлари тезкор равишда мурожаат қилган мижозларнинг уй-жойларига етиб бордилар ва ушбу табиий офат натижасида вайрон бўлган ва зиён кўрган мол-мулкларини баҳолаш ишларини амалга оширдилар.
Мурожаатлар тезкор равишда кўриб чиқилиб, қисқа вақт ичида суғурта қопламалари амалга оширилди, уларнинг ҳажми жорий йилнинг 12 июнига қадар 3,8 млрд сўмни ташкил этди.
- Бухоро вилояти
Келиб тушган мурожаатлар сони: 175
Тўлаб берилган товонлар (млн сўм): 2 330,4 - Сирдарё вилояти
Келиб тушган мурожаатлар сони: 20
Тўлаб берилган товонлар (млн сўм): 1 241,8 - Навоий вилояти
Келиб тушган мурожаатлар сони: 13
Тўлаб берилган товонлар (млн сўм): 224,7 - Самарқанд вилояти
Келиб тушган мурожаатлар сони: 12
Тўлаб берилган товонлар (млн сўм): 32,9 - Жами:
Келиб тушган мурожаатлар сони: 220
Тўлаб берилган товонлар (млн сўм): 3 829,7
«Ўзбекинвест» суғурта компанияси жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига берилган суғурта ҳимояси бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажаришни давом эттирмоқда.
Энг муҳим қадрият – инсон ҳаёти, йўқолган мол-мулк ёки кўрилган зарар «Ўзбекинвест» томонидан қопланади.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати
Мавзуга оид
10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024