Ўзбекистон | 17:04 / 19.06.2020
54333
2 дақиқада ўқилади

Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди, жами ҳолатлар сони 5900дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 65 кишида коронавирус аниқлангани, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Наманган вилоятларида аҳоли орасида вирус чиққани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 36 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида), 12 нафари Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 153та янги ҳолат аниқланди, 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди. 

Ҳозирда шифохоналарда 1628 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид