21:00 / 20.06.2020
3136

Бугун 17 бемор тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда 17 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 4300 нафарга яқинлашгани ҳақида хабар берди.

Бугун Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида эса 1 нафар, жами 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.

Тузалганларнинг 5 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда бўлса, ёши кичиги 2020 йил туғилган. 

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2215 нафарга етди.

Шу вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4290 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top