15:21 / 22.06.2020
10851

Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрланмоқда 

Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd МЧЖ оммавий савдоларга тайёрланмоқда

Фото: РИА Новости

Давлат активларини бошқариш агентлиги шаффофликни таъминлаган ҳолда Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd масъулияти чекланган жамиятини оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрламоқда.

Агентлик хабарида айтилишича, бу жараёнга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ҳамда аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги - 57,118 фоиз улуш “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясига ва 42,882 фоиз The Coca-Cola Export Corporation (АҚШ) компаниясига тегишли.

Top