Аксилкоррупция агентлиги «Coca Cola Ichimligi»ни хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни талаб қилди
Агентликнинг фикрича, тендер шартлари адолатсиз, рақобатни чеклайди ва коррупцияга замин яратади. Агар талаблар юмшатилмаса, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига «сезиларли даражада зарар етиши» мумкин.

Фото: REUTERS/Darren Whiteside/Files
«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондининг 57,118 фоизга тенг давлат улуши сотувга қўйилиши жараёнлари амалдаги қонунчилик ва тартибларга зид равишда ўтказилаётган бўлиши мумкин.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шу ҳақдаги мурожаатларни ўрганиб чиққанини маълум қилди.
Аниқланишича, давлатнинг бу компаниядаги улушини сотиш бўйича ўтказилаётган тендернинг бир қатор шартлари савдоларда қатнаша оладиган шахслар доираси кескин кисқаришига ва коррупцияга шароит яратади.
Агентликнинг фикрича, бундай «ўта юқори ва асослантирилмаган талаблар» натижасида тендернинг эҳтимолий иштирокчилари сони сунъий чеклаб қўйилади.
«Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш тендер шартларини бажара олувчи кам сонли иштирокчилар ўртасида ҳақиқий рақобат бўлмаслигига ва натижада давлат улушига паст нарх таклиф этилишига ҳамда бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига сезиларли даражада зарар етказилишига олиб келиши мумкин», – дейилади хабарда.
Идора тегишли органларга қуйидаги чораларни кўриш мақсадга мувофиқлиги юзасидан тақдимнома киритган:
- тендерда етарли рақобатга имконият йўқлиги сабабли уни тўхтатиш;
- тендерга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда иштирокчиларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш.
Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Uzbekistan хусусийлашиши ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил 16 декабрь куни эълон берган эди.
Орадан икки ҳафта ўтиб, компаниядаги давлат улушини сотиб олиш учун 3та таклиф тушгани маълум қилинди.
- Жараёнда молиявий маслаҳатчи сифатида Rothschild & Co инвестиция банки, юридик маслаҳатчи сифатида Dentons юридик фирмаси, ҳисоботлар бўйича KPMG жалб этилган.
- «Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd»даги давлат улушини хусусийлаштириш учун сотиш масаласи 2018 йилдан буён янграб келади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
Ўзбекистон | 14:31
-
Швейцария Ғазодаги «озиқ-овқат тузоғи» — GHFʼни ёпмоқда
Жаҳон | 14:27
-
Чивинларга қарши биринчи Photonmatrix лазер қурилмаси тақдим этилди
Фан-техника | 14:25
-
Мелиорация бўйича дастурларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон | 14:22
Мавзуга оид

22:42 / 13.06.2025
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

23:10 / 09.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди

15:33 / 03.06.2025