Coca-Cola бутун дунё бўйлаб 2,2 минг ходимини қисқартиради

Coca-Cola компанияси бутун дунё бўйлаб 2200 ходимини, жумладан АҚШдаги 1200 ходимини ишдан бўшатади.
The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, бўшатиладиган ишчилар компаниянинг жами ходимларининг 12 фоизини ташкил қилади.
Компанияда иш ўринларининг қисқартирилиши йилига 350 млн доллардан 550 млн долларгача маблағ тежашга олиб келиши кутилмоқда.
Аввалроқ Coca-Cola ўз бизнесини қайта ташкиллаштириш доирасида ходимларини қисқартиришини эълон қилганди. Августда компания АҚШда, Пуэрто-Рико ва Канадада 4 минггача ходимини қисқартиришни режалаштирган. Бундан ташқари, шундай чоралар компаниянинг бошқа давлатлардаги корхоналарида ҳам қабул қилиниши кутилган. Шунингдек, компания ёзда бўлинмалари сонини 17тадан 9тагача қисқартирмоқчи бўлганди.
Мавзуга оид

23:51 / 06.05.2025
Британиялик аёл дам олиш куни ишдан бўшатилгани учун 25 минг фунт ундириб олди

18:16 / 24.03.2025
Британияда 50 мингга яқин давлат хизматчиси қисқартирилиши мумкин

14:51 / 25.01.2021
Аксилкоррупция агентлиги «Coca Cola Ichimligi»ни хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни талаб қилди

18:55 / 18.01.2021