Ниқоб таққан ҳолда спорт билан шуғулланиш хавфлими?
Пандемия ортидан ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб қолди. Дунё аста-секин ўз-ўзини яккаш режимидан чиқмоқда, шу жумладан оғир жисмоний меҳнат ва профессионал спорт билан шуғулланадиган одамлар ҳам.
Аммо эҳтиёт чоралари талаб қилинади: ниқобда бўлиш карантиндан чиқишнинг асосий шарти бўлиб қолмоқда. Бироқ оғир меҳнат ёки спорт билан шуғулланишда ниқоб тақиш қанчалик хавфсиз? Бу жисмоний ҳолатини фаол равишда назорат қиладиган, аммо ниқоб тақишга мажбур бўлган одамларнинг соғлигига қандай таъсир қилади?
Жисмоний фаолият пайтидаги нафас олиш жараёни тинч ҳолатдагисидан фарқ қилади. Нафас олиш тезлашади ва чуқурлашади, яъни бир вақтнинг ўзида ўпкадан кўпроқ ҳаво ўтади. Тана кислородни фаол истеъмол қилади ва бунинг натижасида кераксиз парчаланиш маҳсулотларини, шу жумладан карбонат ангидридни чиқаради. Бу жараёнлар тинч ҳолат билан таққослаганда бир неча марта кўпроқ интенсив бўлиб, айнан шу нуқтада муаммолар пайдо бўлади.
Ниқоб нафақат вирус ва бактериялар, балки ҳаво оқимлари учун ҳам тўсиқдир. Мато керакли миқдордаги ҳаво олишни камайтиради, шунинг учун фаол машғулот пайтида одам кислород етишмовчилигини ҳис қилади.
Шунга қарамай, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу энг даҳшатлиси эмас. Ўпкадан чиқариладиган карбонат ангидрид қисман юз ва ниқоб орасидаги ҳаво бўшлиғига тушади. Шу сабабли, фаол ҳаракатланувчи одам, у хоҳ қурувчи, юк кўтарувчи ёки спортчи бўлсин, карбонат ангидрид билан тўйинган ҳавони одатдагидан юқори истеъмол қила бошлайди. Бу ҳолда кислород улуши камаяди ва нафас олинадиган ҳаво ўз параметрлари бўйича тоғли ҳудудларни эслатади. Бундай шароитда ишлаш ва спорт билан шуғулланиш жуда қийин.
Узоқ вақт давомида ниқобда бўлиш ва фаол жисмоний ҳаракатланиш нафақат ноқулайлик келтириб чиқаради, балки бундан ҳам хавфлидир. Ҳимоя ниқобининг мавжудлиги танада кислород етишмаслигига олиб келади, бу эса бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриғи ва бошқа нохуш аломатларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар кунлик кислород етишмаслиги соғлик учун жиддий муаммоларга олиб келиши мумкинлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.
Шу муносабат билан, мутахассислар ниқобларнинг спорт ва фаол жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи одамлар соғлиғига таъсири ҳақида қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги ҳақида гапиришмоқда.
Мавзуга оид
18:19 / 09.02.2024
Қозоғистонда тиббий ниқоб тақиш режими қайтадан жорий қилинди
17:29 / 22.04.2022
Озарбойжонда мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинади
18:35 / 14.03.2022
Москвада ниқоб тақиш режими бекор қилинди
17:10 / 11.03.2022