18:57 / 24.06.2020
19790

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 4700га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Андижон, Бухоро ва Самарқандда жами 115 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 4675 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Бугун Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар беморга жавоб берилди. Уларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 66 ёшда, энг кичиги эса 10 ёшда.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 72 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 15 нафар бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2557 нафарга етди. 

Андижон вилоятида 43 ёшли эркак касалликдан фориғ бўлган, шу билан ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 181 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 13 нафар бемор даволанмоқда.

Бухоро вилоятида 6 нафар бемор тузалди. Уларнинг 2 нафари эркак ва 4 нафари аёл бўлиб, уларнинг ёши каттаси 52 ёшда, энг кичиги эса 2020 йилда туғилган қизалоқдир. Эндиликда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 478 нафарга етиб, 29 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида 2 кишига жавоб берилди, улардан бири 51 ёшли аёл, иккинчиси 26 ёшли эркак. Энди ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 386 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 26 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун юртимизда 115 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4675 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top