Ўзбекистон | 10:05 / 24.06.2020
36824
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 93 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 6700дан ошиб кетгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

23 июнь куни жами 201та янги ҳолат қайд этилди, 110 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4560 нафарга етди. 

Айни вақтда шифохоналарда 2176 бемор даволанмоқда, улардан 18 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид