Самарқандда Миллий гвардия ходимлари дарёда чўкаётган аёлни қутқариб қолди
Воқеа 24 июнь куни Зарафшон дарёсининг Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи қисмида содир бўлган. Бу ҳақда Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Дарё устидаги кўприк яқинида турган Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида батальони сафдор ходимлари А.Раббонов ҳамда Ф.Қаршиев соат 9:20лар атрофида тўлқинлар ичида одам овози эшитилаётганини пайқаб қолишади.
Дарё ҳудуди кўздан кечирилганда, аёл киши сувга чўкиб кетаётгани маълум бўлади. Шунда ходимлар зудлик билан дарёга шўнғийди. Тез фурсатда ўша аёлга етиб олиб, қирғоққа олиб чиқишади. Шошилинч равишда тез ёрдам чақиришади. Улар етиб келгунга қадар биринчи тиббий ёрдам ҳам кўрсатишади.
«Шундай қилиб, дарёга чўкишига бир бахя қолган инсон ҳаёти сақлаб қолинди.
Айни вақтда фуқаро Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Самарқанд филиали 3-Хирургия бўлимига ётқизилган бўлиб, шифокорлар назоратига олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024