Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 5500дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Қорақалпоғистон ва Хоразмда жами 73 бемор коронавирусдан соғайиб чиққани ҳақида хабар берди.
«Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Хоразм вилоятида 43 нафар, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди», дейилади вазирлик хабарида.
Айни пайтгача Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё вилоятида жами 5600дан ортиқ ҳолат қайд этилган, шу вақтгача 3262 нафар бемор соғайган.
Қорақалпоғистон Республикасида шу вақтгача 151 ҳолат аниқланган, бугунгилар билан қўшиб ҳисоблаганда касалликдан тузалганлар сони 143 нафарга етди, яна 8 бемор даволанишни давом эттирмоқда.
Хоразм вилоятида шу вақтгача 318та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача коронавирусдан соғайганлар сони 301 нафарга етди. Айни вақтда вилоятдаги тиббиёт муассасаларида 17 нафар бемор даволанмоқда.
Эндиликда Ўзбекистонда касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5569 нафарни ташкил этмоқда. Шифохоналарда 2704 нафар бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024