Ўзбекистон | 12:56 / 01.07.2020
8609
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар тизимини нолойиқ ходимлардан тозалаш биринчи галдаги вазифамиз - вазирлик

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тизимдаги ходимларнинг интизомий жавобгарлиги хусусида маълумот берди.

«Ички ишлар тизимини нолойиқ ходимлардан тозалаш - биринчи галдаги вазифамиз. Бунинг учун шу йилнинг ўзида 2350 нафар ходим хизмат интизомини бузгани туфайли жавобгарликка тортилган. Уларнинг 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилган, 45 нафарига эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Каратин қоидаларини бузганлик учун 78 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган, уларнинг 1 нафари эса ишдан олинган. 59 нафар ИИВ ходими эса коронавирус юқтириб олгани туфайли даволаниб чиқишди», дея маълумот берди Шоҳрух Ғиёсов.

Вазирлик вакилининг қайд этишича, тизимдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилнинг ҳозирги даврига қадар хизмат интизомини бузган 32 нафар ходим ишдан бўшатилган, 57 нафари лавозимидан озод этилган, 12 нафарининг унвони пасайтирилган, 154 нафар ходимнинг хатти-ҳаракати интизомий кенгашларда муҳокама қилинган.

«Ҳозир эскича усулда иш олиб бораётган раҳбарлар билан ишлашга эътибор бериляпти. Шу йилнинг ўзида 8 нафар раҳбар ходим лавозимидан озод этилган, 40дан ортиқ раҳбар эса қуйироқ лавозимларга тайинланган.

Кўп йиллардан бери бир жойда ишлаб келаётган 95 нафар ходимнинг хизмат жойи ротация қилинган», деди ИИВ вакили.

Мавзуга оид