Спорт | 16:46 / 03.07.2020
84660
1 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавирусдан вафот этди

Фото: Getty Images

UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг телеграм-каналида ёзди.

«Дўстлар, менга Абдулманноп Нурмагомедов дунёни тарк этгани ҳақида қайғули хабар етиб келди. Чечен халқи номидан Абдулманноп Магомедовичнинг оиласига ҳамдардлик билдираман», деб ёзган Қодиров каналида.

Маълумот учун, Абдулманноп Нурмагомедов апрель ойининг охиридан буён касалхонада ётганди. У аввалига оғир юрак операциясини бошдан кечирган, кейинчалик мураббийнинг танасида коронавирус аниқланган. Ҳабиб Нурмагомедов отасини даволашда ёрдам бериш учун Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилган ва спортчининг отасига юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Яқинда Ҳабиб Нурмагомедов отасининг аҳволи ҳақида маълумот бериб, у коронавирусдан халос бўлгани, аммо юрак ва буйракнинг заифлашгани сабаб ҳамон аҳволи оғирлигича қолаётганини айтганди.

Мавзуга оид