Жаҳон | 19:24 / 03.07.2020
3633
2 дақиқада ўқилади

Туркия суди Amnesty International ташкилотининг тўрт фаолини қамоқ жазосига ҳукм қилди

Туркия ҳукумати 2017 йил июнда Қилич ва яна 22 нафар юристни Фатҳуллоҳ Гуленнинг FETO ташкилоти фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олганди. 

Фото: DPA

Истанбул суди Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маҳаллий бўлимининг тўрт нафар фаолини озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бўлим раиси Танер Қилич 6 йил уч ойга, қолган уч нафар фаол эса 2 йил 1 ойданга озодликдан маҳрум қилинди. Улар "қуролли террорчилик гуруҳига алоқадорлик" моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Туркия ҳукумати 2017 йил июнда Қилич ва яна 22 нафар юристни Фатҳуллоҳ Гуленнинг FETO ташкилоти фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олганди. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Amnesty International ташкилотини мамлакатда янги давлат тўнтариши тайёрлашга уринишда айблаганди. Ўтган йилнинг июлида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли ушбу ташкилотнинг Туркиядаги ваколатхонаси раҳбари Идил Эсер FETO фаолиятига алоқадор эканлигини айтганди. У шу билан бирга, Анқара Amnesty International фаолиятига тўсқинлик қилмаслигини билдирган.

Мавзуга оид