20:11 / 09.07.2020
10684

Россия Исроилни Фаластин ерларини аннексия қилишнинг оқибати яхши бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди

Аввалроқ Германия ва Франция Исроилни Иордан водийсини қўшиб олишдан воз кечишга чақирганди.

Фото: AFP

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига Исроил суверенитетини ёйишга уриниш Фаластин муаммосини ечишга тўсиқ бўлиш билан бирга минтақада зўравонликнинг янги тўлқинини келтириб чиқаради. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ана шундай баёнот берди.

"Фаластин ерларига Исроил суверенитетини ёйишга уриниш нафақат икки давлат муаммосини ечишга тўсиқ бўлади, балки минтақада зўравонликнинг янги тўлқинини келтириб чиқаради, радикал норозилик кайфиятини янада кучайтиради деб ҳисоблаймиз", - деди Захарова.

У БМТ резолюциялари ва араб ташаббусига асосланган ҳолда исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларни тезроқ тиклаш зарурлигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Германия ва Франция Исроилни Иордан водийсини қўшиб олишдан воз кечишга чақирганди.

Исроилнинг янги ҳукумати 1 июлдан кейин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича "тинчлик режаси"ни амалга ошириш стратегиясини тақдим этиши маълум қилинганди. Кейинроқ сув ресурслари ва олий таълим вазири аннексия муддати бир неча кун ёки ҳафтага ортга сурилишини айтди.

Top