20:22 / 11.07.2020
8637

АҚШ ҳукумати америкаликларни Хитойда асоссиз қўлга олинишлари мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ давлат департаменти Хитой ҳукуматини танқид қилган америкаликлар депортация қилиниши мумкин деб ҳисобламоқда.

АҚШ давлат департаменти Хитой ҳудудида бўлиб турган америкаликларга қўлга олиниш ва депортация қилиниш хавфи юқорилиги боис эҳтиёткор бўлишни тавсия қилди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу ҳақда департаментнинг Хитойдаги америкаликларга йўллаган электрон мактубларида айтилган.

"АҚШ фуқаролари консуллик хизматлари ва ўзларига қўйилаётган айблов тўғрисида маълумот тақдим этилмасдан ушланиши мумкин", - дейилади мактубда.

Қайд этилишича, бунда Хитой ҳукумати давлат хавфсизлиги нуқтаи назарига таяниши мумкин.

"Полиция ходимлари АҚШ фуқароларини Хитой ҳукумати танқид қилинган шахсий электрон хатларни жўнатгани учун ушлаши ва/ёки депортация қилиши мумкин", - дея ойдинлик киритилган давлат департаменти хабарида.

Аввалроқ Оқ уй Хитойни Ҳонгконгни аннексия қилишда айблаган ва янги санкциялар жорий этишини маълум қилганди.

Top