Иқтисодиёт | 13:37 / 12.07.2020
16861
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда пандемия оқибатларини юмшатиш харажатлари 6,1 млрд долларга баҳоланди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати аҳоли, иқтисодиёт жабҳалари ва тадбиркорлик субъектларини коронавирус пандемияси даврида қўллаб-қувватлаш чоралари қийматини баҳолади.
Коронавирус пандемияси даврида 2020 йил 9 июль ҳолатига кўра, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир кўрилган чораларнинг умумий қиймати 62 593 млрд сўм (6,13 млрд АҚШ долларидан ошади) дея баҳоланмоқда.
Шундан:
- Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармаси харажатлари — 5 293 млрд сўм;
- Cолиқ ва божхона имтиёзлари – 1 636 млрд сўм;
- Cолиқлар кечиктирилиши ва жарималарнинг вақтинча тўхтатилиши – 2 510 млрд сўм;
- Банк соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари – 48 215 млрд сўм;
- Қурилиш ва тараққиёт жамғармаси – 3 306 млрд сўм;
- Иқтисодиётнинг реал секторларини қўллаб-қувватлаш чоралари – 1 632 млрд сўм.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун 1,7 трлн сўм йўналтирилган. Маблағлар қандай мақсадларга сарфланди?
- 157,6 млрд сўм — тиббий ускуналар ва буюмлар харид қилишга;
- 385,9 млрд сўм — тест тизими, дори воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари харид қилишга;
- 257,6 млрд сўм — тиббиёт ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш ва маошига 6 фоиз устама тўлашга;
- 599,1 млрд сўм — карантин зоналари ва махсус шифохоналар қурилишига;
- 299,8 млрд сўм — карантинда сақланаётган шахсларни парваришлашга.
Бюджет маблағлари ҳисобидан 72 млрд сўмдан зиёдга тиббий буюм ва ускуналар сотиб олинди. Улар:
- 500та сунъий нафас олдириш аппаратлари — 5,75 млн доллар (57,5 млрд сўм);
- 60та ультратовушли текширув аппаратлари - 648 минг доллар (6,5 млрд сўм);
- 10та полимераз занжир реакцияси аппарати - 210 минг доллар (2,1 млрд сўм);
- 60та дефибрилляторлар – 280 минг доллар (2,8 млрд сўм);
- 90та кардиомониторлар – 180 минг доллар (1,8 млрд сўм);
- 500та пульсоксиметрлар – 125 минг доллар (1,2 млрд сўм).
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022