Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди
2021-2022 йилларда Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясига оид президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Стратегиянинг мақсади – сунъий интеллект соҳасида миллий илмий тадқиқот ва ривожлантириш фаолиятларини тизимли тарзда йўлга қўйиш ҳамда таълимни самарали ислоҳ этишдан иборат.
Ўзбекистонда сунъий интеллектни 3 босқичда ривожлантириш режалаштирилмоқда.
1-босқич. 2021–2022 йиллар – сунъий интеллектни ривожлантиришнинг фундаментал асосларини ривожлантириш ва мақсадли тизимлаштириш: Сунъий интеллектни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларида илмий тадқиқот ва ривожлантириш фаолиятларини тизимли тарзда ташкил этиш, СИ соҳасида таълим тизимини самарали ислоҳ этиш ҳамда илмий тадқиқот ва таълимда халқаро ҳамкорликларни жадаллаштириш. Шунингдек, ишлаб чиқаришда рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларнинг инновацион фаоллигини ошириш.
2-босқич. 2023–2025 йиллар – сунъий интеллект соҳасида кадрлар малакаси ва интеллектуал салоҳиятини ҳалқаро рақобат майдонида сифат жиҳатидан ошириш ва нуфузини кўтариш: Устувор йўналишларда янги илмий-тадқиқот ва ривожлантириш марказларини ташкил этиш. Бизнес – илм-фан – давлат интеграция тизимини мустаҳкамлаш орқали иқтисодиёт тармоқлари муаммоларига СИ ёрдамида рационал ечимлар тўпламини таклиф этиш. Шунингдек, миллий иқтисодиётда сунъий интеллект асосидаги юқори технологияларга асосланган миллий ишланмалар экспорт улушини ошириш. Миллий иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган рақамли ишлаб чиқариш маҳсулотларидан кенг фойдаланиш ҳамда жаҳон бозорида рақобатбардош миллий брендларга эга бўлиш.
3-босқич. 2026–2030 йиллар – Ўзбекистонда юқори ривожланган ахборотлашган жамиятни шакллантириш: Давлат бошқарувининг шаффоф ва самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини миллий қадриятлар ва умуминсоний тамойиллар асосида тўлиқ кафолатлайдиган ўзига хос бўлган ахборотлашган жамиятни шакллантириш, шаклланган маълумотлар тўпламидан юқори қийматга эга бўлган маҳсулотларни яратиш, ҳамда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор тармоқларида Марказий Осиё давлатларида етакчи ва Осиё давлатлари билан рақобатлашадиган инновацион хабга айлантириш.
Қуйидагилар 2021-2022 йилларда сунъий интеллектни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- Норматив-ҳуқуқий ва аҳлоқий муносабатларда фундаментал асосларни тартибга солиш;
- Ахборотлашган жамиятни босқичма-босқич шакллантиш;
- Кадрлар тайёрлашда таълим ислоҳотлари ва илмий тадқиқот фаолиятларини қўллаб-қувватлаш;
- Рақамли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва смарт индустрия.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ишлаб чиққан лойиҳа билан ушбу ҳаволада танишиш ва муҳокамаларда қатнашиш мумкин.
Мавзуга оид
00:10
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
13:06 / 24.12.2024
Ўзбекистон Марказий Осиёда сунъий интеллектга тайёрлик бўйича етакчилик қилмоқда
00:05 / 23.12.2024
ChatGPT бепул қўнғироқлар ва ёзишмалар учун телефон рақамига эга бўлди
12:10 / 22.12.2024