Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
Буюк Британияда 2-тоифа қандли диабетни аниқлашда сунъий интеллект дастури синаб кўрилди. У бемордаги касалликни 70 фоиз аниқликда топишга қодир.
Сунъий интеллектга асосланган дастур 2-тоифа қандли диабет касаллигини унинг биринчи аломатлари пайдо бўлишидан ўн йил олдин аниқлаши мумкин. Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мазкур технологияни 2025 йилда синовдан ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, сунъий интеллект юрак устида ўтказилган стандарт текширувлар натижасида олинган электрокардиограмма маълумотларини таҳлил қилади ва инсон кўзи пайқай олмайдиган минимал ўзгаришларни аниқлайди.
Ушбу ўзгаришлар 2-тоифа қандли диабетни пайдо бўлишидан 13 йил олдин аниқлашга хизмат қилади ва бу ўз навбатида керакли профилактик чоралар кўриш имконини беради. Яқин йилларда технология Британия соғлиқни сақлаш тизимига интеграция қилиниши кутилмоқда.
Сунъий интеллект касалхоналар архивларидаги 1,2 миллионта электрокардиограмма натижалари ёрдамида ўргатилган. Шунингдек, Британия биобанкларидаги маълумотлардан, жумладан, генетик ахборот ва 500 мингдан зиёд инсоннинг тиббий қайдларидан ҳам фойдаланилган.
Дастлабки синовлар дастур касаллик хавфини бемор жинси, этник келиб чиқиши ёки ижтимоий ҳолатидан қатъи назар 70 фоиз аниқликда топишини кўрсатган. Ёш ва артериал босимга оид маълумотлар қўшилгудек бўлса, модел аниқлиги сезиларли даражада ошади.
Мавзуга оид
09:05 / 06.06.2026
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
20:12 / 05.06.2026
Машиналар исёни яқинми? — Anthropic компанияси сунъий интеллект тизимларини секинлаштиришга чақирди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:57 / 02.06.2026