Ўзбекистон | 17:03 / 13.07.2020
43817
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Навоийда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 167 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 13 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13360 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари эса Навоий вилоятида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 363та янги ҳолат аниқланди, 2 бемор вафот этди ва жами ўлим ҳолатлари сони 62тага етди.

Шу вақтгача 7852 нафар бемор тузалиб чиққан, 5446 нафар бемор даволанмоқда.

 

Мавзуга оид