08:57 / 21.07.2020
10758

Бухорода ўсмирлар ва вояга етмаганлардан ташкил топган гуруҳ жиноятга қўл ўрди

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

2020 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 00:10да 23 ёшли А.С. жиноий шериклари - 18 ёшли М.А., вояга етмаган 17 ёшли Ф.О., 16 ёшли А.И., Б.К. ҳамда М.С. билан бир гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳар Абай кўчасида турган, 31 ёшли Ф.Ғ.га тегишли Damas русумли автомашинасининг эшигини очишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар автомашина салонида бўлган, уяли телефонни қувватлагичини, ҳамён ичида бўлган 2.260 АҚШ доллари ва 500 Россия рублини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Бундан ташқари, А.С. ва унинг жиноий шериклари жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 10 июль куни тахминан соат 00:40да Бухоро шаҳар Жўбор кўчасида турган, 24 ёшли А.Т.га тегишли Damas русумли автомашинасини эшигини очиб, автомашина ичида бўлган 100.000 сўмлик кўзойнагини яширин равишда ўғирлаб  ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тергов олди текширув ҳаракатлари жараёнида гумон қилинувчилардан ўғирланган 500 Россия рубли, ҳамён, кўзойнак ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top