Ўзбекистон | 15:03 / 22.07.2020
25597
2 дақиқада ўқилади

Республика бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони маълум қилинди

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

Ҳозирги кунда республика бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар 1 706 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда республика махсус комиссияси марказий штаби ходими Жўшқин Қосимов хабар берган.

22 июль куни соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 706 нафарни ташкил қилмоқда. 

Улар:

Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
Aндижон вилоятида — 136, 
Жиззах вилоятида — 22, 
Навоий вилоятида — 40, 
Наманган вилоятида — 21, 
Самарқанд вилоятида — 96, 
Сирдарё вилоятида — 156, 
Сурхондарё вилоятида — 101,
Қашқадарё вилоятида — 21, 
Тошкент вилояти — 637,
Тошкент шаҳрида — 413 нафар бемор уйда даволанмоқда. 

Билдирилишича, уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилди. Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.

Мавзуга оид