00:26 / 28.07.2020
48554

Кунлик антирекорд янгиланди. Янги ҳолатларнинг қарийб 90 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келди

Жами касалланганлар сони 21 мингдан ошди. Уларнинг ярмидан кўпи соғайиб чиққан.

27 июль куни Ўзбекистонда 678 кишида коронавирус тасдиқланиб, кунлик ўсиш бўйича антирекорд қайд этилди. Бунгача кун давомида касаллик аниқланиши ҳолатлари 600тадан ошиши кузатилмаган эди.

ССВ хабарига кўра, янги ҳолатларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

27 июль, янги ҳолатлар (+678):

  • Тошкент шаҳри – 475
  • Тошкент вилояти – 127
  • Бухоро вилояти – 22
  • Наманган вилояти – 18
  • Сирдарё вилояти – 18
  • Андижон вилояти – 13
  • Жиззах вилояти – 3
  • Навоий вилояти – 2

27 июлда соғайганлар сони бўйича ҳам рекорд кўрсаткич қайд этилди – 569 нафар.

Шундан 337 нафари – Тошкент шаҳридаги 20 та шифохонадан даволаниб чиқди. 75 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Қашқадарёда, 32 нафари Андижонда, 22 нафари Наманганда ва яна 22 нафари Сирдарёда, 15 нафари Фарғонада, 13 нафари Жиззахда касалликдан фориғ бўлди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани хабар қилинди.


Айни пайтда даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб 67 155 киши уй карантинида, 25 178 нафар фуқаро эса стационар карантинда эса тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top