Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирус ҳеч қачон бутунлай йўқ қилинмаслигини айтди
Мутахассислар фикрига кўра, фақат унинг оқибатларини бартараф этиш мумкин.
Фото: Reuters
Коронавирус инфекцияси ҳеч қачон бутунлай йўқ қилинмайди, чунки унинг ҳайвонлардан одамларга юқиш усуллари буни жуда қийинлаштиради, деб огоҳлантирди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар дастури директори Майк Райан.
Унинг сўзларига кўра, фақатгина COVID-19 сабабида келиб чиққан оқибатларни бартараф этиш мумкин.
«Коронавирусни бутунлай йўқ қилиш деярли иложсиз, аммо биз у келтириб чиқарадиган соғлиқ учун фавқулодда вазиятларни тугатишимиз мумкин», деб қўшимча қилди у.
5 май куни ЖССТ 2020 йилдан бери амалда бўлган глобал коронавирус пандемияси ҳолатини бекор қилди. Пандемия 1150 кун давом этди.
Мавзуга оид
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
13:05 / 02.12.2025