Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ чет элликлар учун коронавирусга қарши эмланиш талабини бекор қилади
11 май кунидан бошлаб эмланиш бўйича барча чекловлар олиб ташланади.
Чет эллик саёҳатчилар учун коронавирусга қарши эмланиш талаби 11 майда тугайди. Давлат хизматчилари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва федерал пудратчилар учун коронавирусга қарши мажбурий эмлаш талаби ҳам бекор қилинади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
«Маъмурият федерал ходимлар, федерал пудратчилар ва чет элдан келган авиайўловчилар учун коронавирусга қарши эмланиш талабини 11 май куни тугатади. Шу кундан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият ҳам тугайди», дейилади баёнотда.
2020 йил март ойида АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус пандемияси авж олгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. 2023 йил 11 апрелда Жо Байден уни 11 майдан бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия даврида Қўшма Штатларда 104 миллионга яқин коронавирус инфекцияси қайд этилган. Унинг оқибатида 1,1 миллион киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026