22:08 / 30.07.2020
9590

«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништириб, пул талаб қилган самарқандлик эркак ушланди

9 июль куни 26 ёшли М.Э. «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғи орқали «Shoxista Toxirova» номли профил эгаси билан танишиб қолган. У ўзини гўёки Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи «Шоҳиста» исмли қиз сифатида таништирган, дея хабар беради ИИВ Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, ўзаро суҳбатлардан кейин, М.Э. «Шоҳиста»га фотосуратларини юборганидан сўнг, «қиз» 5 миллион сўмни ўзи кўрсатган банк пластик картаси ҳисобига ўтказиб бермаса, интернет тармоғида шарманда қилишини билдирган.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, профил эгаси аслида Самарқанд туманида яшовчи 44 ёшли Ф.Х., экани аниқланиб, М.Э.дан талаб қилинган пулдан маълум бир қисмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top