18:50 / 01.03.2024
3537

Уч вилоятда бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ёнилғиси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё ва Андижон вилояти бошқармалари ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 23 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда қиммат нархларда Аи-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Улардан жами 1 076 литр бензин ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, департаментнинг Сирдарё ва Самарқанд вилояти бошқармалари ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 12 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда қиммат нархларда Аи-80 ва Аи-92 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 695 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Top