Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташрифдаги илк манзил «Асака текстил» кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.
«Бу улкан мажмуа иқтисодий контрастнинг ёрқин мисоли. 2016 йилгача бу ер ташландиқ жой эди. Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга берган руҳ ва мадад натижасида бу ерда босқичма-босқич янги бинолар қурилиб, 2022 йил августда ишга туширилди. Бугунги кунда 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ «занжир» ташкил этилган.
Хусусан, кластер тизимида Андижон вилоятининг Улуғнор ва Жалақудуқ туманлари ҳамда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 11 минг 200 гектар майдонда пахта етиштирилади. Шундан 2 700 гектарда томчилаб суғориш йўлга қўйилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Асакадаги корхонага Швейцария, Италия, Туркия, Германия, Япониядан ускуналар келтириб ўрнатилган. У йилига 11 минг тонна ип-калава, 8 минг тонна момиқ ва трикотаж мато, 12 минг тонна ип ва матони бўяш, 6 минг тонна тайёр трикотаж ва сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 3 минг 200 киши ишламоқда.
Корхонада хорижий ҳамкорлар талабига асосан сифат назорати, касб ўргатиш маркази ташкил этилган. Бўёқ цехидан чиққан сувни тозалаш иншооти ҳам ишга туширилган.
Умуман, кластер томонидан 102 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, йиллик 50 миллион долларлик экспорт қуввати яратилган.
Келгуси йилларда кластер томонидан Улуғнор туманида 70 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш заводи, тикув-трикотаж ва пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиниши режалаштирилган. Уларда яна 1 минг 600 дан зиёд иш ўрни очилади.
Шу ерда Андижон вилояти мисолида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилди. Ишлаб чиқариш таннархи 15 фоизга қисқартирилиши, 65 фоиз қўшилган қиймат яратилиши, дизайнер ва технологлар мактаби ташкил этилиши қайд этилди. Нуфузли брендлар ва ритейлерлар жалб этилиб, тармоқ корхоналари экспорти 800 миллион долларга етказилади.
Давлат раҳбари кластер билан фермерлар ўртасидаги муносабатларда манфаатдорликни ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
«Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантиряпмиз. Мақсадимиз - ерга нисбатан эътиборни, маҳсулот етиштирадиганлар манфаатини кучайтириш. Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак», - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент корхонада ишлаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Уларнинг айримлари ўз туманида юқори маошли иш пайдо бўлгани учун меҳнат мухожирлигидан қайтиб келган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЖССТ омборига ҳужум қилган Исроил, Аҳмад аш-Шаръага уюштирилган суиқасдлар ва яна ЮНЕСКОдан чиқаётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 13:55
-
Ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 563 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик мавжуд
Ўзбекистон | 13:45
-
Германия ЕИдан ташқарида депортация марказлари яратишни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 13:43
-
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси ва ички ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон | 13:27
Мавзуга оид

10:28
Андижонда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган дўкон эгаси ушланди

11:50 / 14.07.2025
Газбаллонларини ноқонуний сақлаб, машиналарга қуйиб сотаётган хонадон аниқланди

10:16 / 10.07.2025
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди

18:19 / 08.07.2025