23:49 / 05.08.2020
43240

Коронавирус: Тошкентда бир кунда 499 ҳолат аниқланди, Ўзбекистонда жами ҳолатлар сони 28 мингга яқин

Ўзбекистонда 5 август куни 746та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 27 минг 793тага етди. Бугун шунингдек, 732 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 5 август куни мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Республиканинг 8 ҳудудида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилган.

Тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент шаҳрида 499 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 137 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 39 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 12 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 7 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 21 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 19 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 12 ҳолат.

Тузалганлар (+732)
Бугун республиканинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда жами  732 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 18 минг 783 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 461 нафар;
  • Тошкент вилоятида 132 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 39 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар;
  • Андижон вилоятида 21 нафар;
  • Бухоро вилоятида 20 нафар;
  • Наманган вилоятида 17 нафар;
  • Навоий вилоятида 14 нафар;
  • Хоразм вилоятида 6 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 171тага етди.

  • Биринчи ўлим. Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) вафот этди;
  • Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак вафот этди;
  • Учинчи ўлим. Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) вафот этди;
  • Тўртинчи ўлим. Тошкен шаҳри Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак) вафот этди;
  • Бешинчи ўлим. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак) вафот этди;
  • Олтинчи ўлим. Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак) вафот этди. 

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 839 нафар бемордан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top