Жамият | 15:16 / 06.08.2020
5881
2 дақиқада ўқилади

Андижонда 1 килограмм «гашиш»ни 15 000 долларга сотаётган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 4 август куни соат 12:45да Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Тадбир давомида, фуқаро 31 ёшли И.А. тумандаги Достонобод МФЙ ҳудудида 1 дона целофан пакетга солиб қадоқланган ҳолдаги соф оғирлиги 937,62 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 5.000 АҚШ доллари ва 100.000.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.А.дан кимёвий ишлов берилган 5000 АҚШ доллари ва 100.000.000 сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. И.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид