13:09 / 06.08.2020
23312
Реклама

«И.Каримов издошлари» инновацион хусусий мактабида янги ўқув йилига қабул жараёни бошланди

Фарғона ва Андижон ўз филиалига эга бўлган «И.А.Каримов издошлари» инновацион хусусий мактаби 2020-2021 ўқув йилига қабул жараёни бошлангани ҳақида эълон қилади.

Қандай мактаб дейсизми?

Мазкур мактабга 2017 йил асос солинган бўлиб, у сифатли таълим ва замонавий ёндошувлар уйғунлигида фаолият олиб боради. Барча синф ўқувчилари (1-синфдан 11-синфгача)га инновацион педагогик дарслар тақдим этилади. Шунингдек, ўқув даргоҳида ўғил ва қизларнинг тарбиявий ахлоқига алоҳида урғу берилади.

Дарслар фақат рус тилида олиб борилади ва кўпроқ амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, ўқувчилар соғлиги доимо логопед, шифокорлар ва ҳамширалар назорати остида бўлади.

Ўқув дарсларини олиб бориш учун малакали мутахассислар жалб этилган бўлиб, чет тили фанлари юқори малакага эга бўлган чет эллик ўқитувчилар томонидан ўтилади.

Нима учун ота-оналар бизни танлашмоқда?

Мактабда барча фанлардан ташқари:

  • Немис тили
  • Ментал арифметика
  • Корейс тили
  • Логопед кўриги
  • Робототехника
  • Инглиз тили
  • Хореография
  • Спорт тўгараклари ҳам мавжуд.

Мактабимизнинг яна қулайлик томонларидан бири – ўқув жараёнларини бевосита интернет орқали кузатиш имконияти борлигидадир. Мактабда электрон журналлар юритилади. Ота-оналар дунёнинг исталган бурчагидан туриб Telegram-бот орқали ўз фарзандининг ҳар кунлик олган баҳосини назорат қилиши мумкин.

Ўқувчиларининг қобилияти ва шижоатига қараб, жаҳон олимпиадаларида қатнашиш имкони тақдим этилади. Бир сўз билан айтганда, ушбу таълим муассасада ҳар бир ўқувчини касбга йўналтириш, уларни ҳар томонлама саводхон қилиб тарбиялаш – энг асосий вазифадир.

Ёзги таътилда унумли ҳордиқ

Бу ерда болажонларимиз ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун «Green House» номли ёзги инновацион соғломлаштириш оромгоҳи хам ташкил этилган.

Instagram: @husmaktab

Андижон филиали Telegram-канал: @brilliant_edc

Фарғона филиали Telegram-канал: @brilliant_edcfer

Мурожаат учун манзил ва телефонлар:

Реклама ҳуқуқи асосида

Top