Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий мактабларга мартнинг иккинчи ярми учун тўланган пул қайтариладими?
Ота-оналар томонидан март ойи учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса, ойнинг иккинчи ярмида дарс машғулотлари бўлмагани сабабли ўтилмаган дарслар учун тўланган пул қайтарилиши керак. Агар хусусий мактаб онлайн дарсларни ташкил қилса, унда янги тўлов нархи келишувга асосан белгиланади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова нодавлат мактаблар учун март ойининг иккинчи ярмига пул тўлаган ота-оналар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Феруза Мадраҳимованинг айтишича, нодавлат умумтаълим ташкилотларида таълим олувчининг ўқиши учун тўланадиган тўлов миқдори ва тўловни амалга ошириш даврийлиги умумтаълим ташкилоти ва ота-она ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
«Карантин муносабати билан 2020 йил 16 мартдан бошлаб барча давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш жараёни тўхтатилиб, таътил эълон қилинди.
Бу вазиятда ота-оналар томонидан март ойи учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса, март ойининг иккинчи ярмида дарс машғулотлари олиб борилмагани сабабли қайта ҳисоб-китоб асосида ўтказилмаган дарс машғулотлари учун тўланган тўлов қайтарилиши лозим.
Агар томонлар ўртасида низо чиқса, тегишли фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиниши керак», – деди Мадраҳимова 31 март кунги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, агар хусусий мактабларда онлайн дарслар ташкил қилинаётган бўлса, бу ҳолатда мактаб учун тўлов қилиниши мумкин.
«Карантин даврида нодавлат умумтаълим ташкилоти томонидан онлайн шаклда дарс машғулотлари ташкил этилаётган бўлса, томонлар ўртасида тузилган шартномага қўшимча келишув имзолаш орқали дарсни ташкил этиш шакли ҳамда тўлов миқдори келишиб олиниши мумкин», – дея Феруза Мадраҳимованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Инспекция вакилига кўра, янги тўлов миқдорини белгилашда овқатланиш ва бошқа якка тартибда ишлаш харажатлари чегириб ташланиши лозим.
Агар тўлов миқдори бўйича келишувга эришилмаса, томонлар ўртасида тузилган шартнома томонлар розилиги ёки низо бўлганда суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026