14:55 / 13.08.2020
4997

Барибир октябрда: тармоқда iPhone 12 тақдим қилинишининг янги муддати пайдо бўлди

Сентябрда фақат Apple Watch Series 6 соатлари ва iPad'нинг янги моделлари тақдим этилади.

Фото: EPA/Vostock-photo

iPhone 12 чиқарилиш саналари ўзгаргани ҳақида деярли ҳар ой эълон қилинмоқда. Яқиндагина инсайдерлардан бири Apple компаниясининг сентябрь ойида катта тақдимот ўтказишни режалаштираётганини хабар қилганди, аммо бу маълумот янада таниқли манбалардан бири Жон Проссер томонидан рад этилди. Унга кўра, янги смартфонлар 42-ҳафтада, яъни 12-18 октябрь оралиғида чиқади.

Apple iPhone 12 базавий моделлари учун олдиндан буюртмаларни дарҳол қабул қила бошлайди, уларнинг сотуви эса тақдимотдан кейинги ҳафтада — 19-25 октябрда бошланади. Смартфонларнинг Pro-версияларига буюртмалар кейинроқ олинади — фақат ноябрдан бошлаб. Манба аниқ саналарни айтмаган.

Apple Watch Series 6 ақлли соатлари ва iPad'нинг янги моделларига эса онлайн-тақдимотсиз — компания веб-сайтида оддий пресс релиздан фойдаланган ҳолда чиқарилади. Бундан ташқари, анонс анча аввал — 37-ҳафтада ёки 7-13 сентябрда эълон қилинади.

Top