02:05 / 13.08.2020
31922

ЕЧЛ. «ПСЖ» 90 дақиқа ҳисобда ортда бориб, ғалабани илиб кетди ва яримфиналга чиқди

Фото: Reuters

Европа Чемпионлар Лигасида биринчи яримфиналчи аниқланди. Лиссабондаги битта ўйиндан иборат чоракфинал ўйинида «ПСЖ» Италиянинг «Аталанта» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бергамоликлар 90-дақиқагача ҳисобда олдинга боришди, аммо 90+1 ва 90+3-дақиқаларда парижликлар иккита гол уриб, ғалабани илиб кетишди.

ЕЧЛ-2019/20
Битта ўйиндан иборат чоракфинал

Аталанта – ПСЖ 1:2

Голлар: Пашалич (26) – Маркиньос (90+1), Шупо-Мотинг (90+3).
Аталанта: Спортьелло, Гозенс (Кастань, 82), Толои, Кальдара, Хатебур, Гомес (Малиновский, 59), де Рон, Пашалич (Муриэль, 70), Фройлер, Гимшити (Паломино, 60), Сапата (Да Рива, 82).
ПСЖ: Навас (Рико, 79), Керер, Маркиньос, Тиаго Силва, Бернат, Гуйе (Паредес, 72), Эррера (Дракслер, 72), Сарабия (Мбаппе, 60), Кимпембе, Неймар, Икарди (Шупо-Мотинг, 79).
Огоҳлантиришлар: Жимсити (37), Фройлер (45), де Рон (50), Сапата (53), Бернат (54), Эррера (57), Толои (67), Паредес (75), Паломино (85).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top