19:01 / 15.08.2020
15486

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланди

2020 йилнинг 15 августидан 2020-2021 ўқув йили учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланди.

Карантин даврида қабул жараёни санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, юқори савияда шаффофлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилади. Филиалга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 15 август – 10 сентябрь кунлари (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари республикада эпидемиологик вазият барқарорлашишидан келиб чиқиб ўтказилади.

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йили учун таълим олишни истаган фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш qabul.rgusport.uz электрон дастури орқали онлайн шаклда амалга оширилади.

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига 2020-2021 ўқув йили учун 150та квота ажратилган.

Йўналишлар кесимида қабул параметрлари қуйидаги жадвалда акс этган:

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00-18:00гача мурожаатлар маркази (Call-марказ) фаолияти ташкил этилади.

Call-марказ ҳамда “Консултация маркази”да фаолият олиб борувчи ходимлар таркиби:

Мамадалиев Мансуржон Мамажонович: 97 3948242, 97 9206736

Тошмирзаева Гулфира Эркиновна: 90 3720236

Великанова Анна Александровна: 93 7291652

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Top