23:56 / 18.08.2020
36169

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 600га яқин янги ҳолат қайд этилиб, 600дан ошиқ бемор тузалди

Ўзбекистонда 18 август куни 591та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 36 мингдан ошди. Бугун шунингдек, 643 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

«18 август куни мамлакатимизда 591 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Янги ҳолатлар (+591)

Бугун республиканинг 7 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгании боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 591та янги ҳолат қайд этилди. Эндиликда жами зарарланиш ҳолатлари сони 36 минг 518тага етган.

Бу июль ойи бошидан буён кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича энг паст натижадир.

  • Тошкент шаҳрида 384 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 158 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 26 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 9 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 8 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 4 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+643)
Бугун республиканинг 8 ҳудудида 643 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 32 минг 223 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 402 нафар;
  • Тошкент вилоятида 165 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар;
  • Бухоро вилоятида 20 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
  • Андижон вилоятида 7 нафар;
  • Навоий вилоятида 3 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида 4, Тошкент вилоятида 1 ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлимлар сони 243тага етди.

  • Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл);
  • Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак);
  • Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл);
  • Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл);
  • Учтепа туманида яшаган 44 ёшли У.И. (эркак) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top