20:44 / 19.08.2020
3579

Етти ой давомида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 млрд долларни ташкил этди

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 516 млн долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 млн долларга ёки 8 фоизга камайди.

Фото: REUTERS

Республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 млрд. долларни ташкил этди, деб хабар берди Ўзбекистон Марказий банки.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн долларга ёки 7 фоизга камайди.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 516 млн долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 млн долларга ёки 8 фоизга камайди.

“Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2,5 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 млн долларга (ёки 6 фоизга) камайди”, дейилади Марказий банк хабарида.

Маълумот берилишича, Марказий банк 2020 йил якунларига кўра меҳнат мигрантлари томонидан юбориладиган пул ўтказмалари ҳажми 5,4-5,5 млрд долларга етишини кутмоқда ва бу рақам ўтган йилга нисбатан 8-10 фоизга кам бўлади.

Top