Марказий банк депортаменти директори Санжар Носиров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида банкларни хусусийлаштириш жараёнида Европанинг етакчи банклари билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

«2021 йил 6та банк хусусийлаштиришга тайёрланади, 1та банкни стратегик инвесторларга сотиш бўйича чоралар кўриб борилади. Трансформация натижасида банкларимиз бозор шароитларида ишлашга ўрганади ва бу инвестицион жозибадорликни оширади. Яъни инвестор учун катта имкониятлар яратади. Банкларимиз трансформация жараёнини бошлаган. Ҳозирда ҳар бир банк 5та йўналиш бўйича ишларни давом эттиряпти.  Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, банк хизматларини рақамлаштириш, банк таркибий тузилмасини бозор шароитларига мослаштириш ва банкнинг  ўз фаолиятини мижозга йўналтирилганини ошириш бўйича чоралар кўриб бориляпти», – дейди у.

Марказий банк расмийсининг айтишича, 3та банкда давлат улуши қолдирилади. Улар маълум тармоқларга хизмат кўрсатишда давом этади.

«2020-2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича стратегияда 3та банкда давлат улуши қолдирилиши бўйича қарор қабул қилинган. Масалан, стратегияни амалга ошириш даврида бўшлиқлар қолиб кетмаслигини ҳисобга олиб қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш учун «Агробанк», йирик давлат корхоналарига хизмат кўрсатиш учун «Миллий банк», жойларда молиявий хизматларнинг оммабоплигини камайтирмаслик учун «Микрокредитбанк» давлат улушида қоляпти», – деди Носиров.

Президентнинг парламентга мурожаатида банк тизимини трансформация қилишга қаратилган бир неча таклифлар илгари сурилган эди.

Хусусан, 2021 йилда камида битта банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади. Стратегик аҳамиятга эга бўлган 32та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилади. Улар қаторида «Саноатқурилиш»,