07:44 / 21.08.2020
3049

Tesla капиталлашуви бир ойдан сал кўпроқ вақт ичида 1,5 баробарга ошди

АҚШнинг Tesla компанияси акциялари нархи биринчи марта 2 минг доллардан ошди. Бунинг ортида компания капиталлашуви 372 млрд долларга етди. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди. 

Фото: EPA

Компания акциялари биржадаги савдолар вақтида 7 фоизга қимматлаб, бир донаси учун 2003 долларгача етган. Бу кўрсаткич эвазига компания капиталлашуви бўйича АҚШдаги энг йирик супермаркетлар тармоғи Walmart’дан ўзиб кетди. Айни вақтда Walmart’нинг бозор қиймати 371 млрд долларни ташкил қилмоқда.  

Tesla капиталлашуви июлдан бери 1,5 мартадан кўпроққа ошган. Ўшанда ушбу кўрсаткич компания акциялари қимматлашгани туфайли 224,5 млрд долларни ташкил қилган.   

Ваҳоланки, Tesla акциялари бир йил аввал, яъни 2019 йил августида 260 доллар турган.

Top