23:27 / 22.08.2020
38508

Коронавирус: Бир кунда 458 кишида инфекция аниқланиб, жами ҳолатлар 38,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда 22 август куни коронавирус билан боғлиқ 458та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 38 532тага етди. Бугун шунингдек, 587 бемор тузалиб, 7 киши вафот этгани хабар қилинди.

ССВ хабарига кўра, 458та янги ҳолатнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Янги ҳолатлар (+458)

  • Тошкент шаҳри – 269
  • Тошкент вилояти – 129
  • Самарқанд вилояти – 21
  • Наманган вилояти – 17
  • Сурхондарё вилояти – 8
  • Фарғона вилояти – 5
  • Қашқадарё вилояти – 4
  • Андижон вилояти – 3
  • Қорақалпоғистон – 1
  • Жиззах вилояти – 1

Тузалганлар (+587)

Бешта ҳудудда жами 587 киши соғайгани маълум бўлди. Даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 386
  • Тошкент вилояти – 165
  • Самарқанд вилояти – 26
  • Андижон вилояти – 6
  • Фарғона вилояти – 4

Ўлим ҳолатлари (+7)

Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани маълум қилинди ва расмий статистикада жами қурбонлар сони 267 нафарга етди.

  • Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов 66 ёшда вафот этди;
  • Зангиота туманидаги кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида даволанган фарғоналик 59 ёшли Ф.Т. (аёл);
  • Зангиота туманидаги кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида даволанган пойтахтлик 29 ёшли Б.Л. (эркак);
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли У.Х. (эркак)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 36 ёшли Ф.А. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 78 ёшли Р.А. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли Р.А. (аёл)

Даволанаётган 3 689 бемордан 259 нафари оғир, 116 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top