23:29 / 23.08.2020
36942

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 400дан ортиқ янги ҳолат аниқланди ва 400дан ортиқ бемор соғайди

Ўзбекистонда 23 август куни 414та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 39 мингга яқинлашди. Бугун шунингдек, 411 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 23 август куни мамлакатимизда 414 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 5 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланди ва жами ҳолатлар сони 38 минг 946тага етди. 

Қаторасига учинчи кун кунлик ўсиш 500дан паст бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+414)

  • Тошкент шаҳрида 250 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 119 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 36 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 7 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+411)
Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 411 нафар бемор соғайди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 34 минг 987 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 228 нафар;
  • Тошкент вилоятида 121 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 47 нафар;
  • Андижон вилоятида 5 нафар;
  • Наманган вилоятида ҳам 5 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 3 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун яна олти ўлим ҳолати қайд этилди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 273тага етди.

  • Фарғона вилояти Фурқат туманида яшаган 74 ёшли Н.А. (эркак);
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) (унинг ўлими Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасасида қайд этилган);
  • Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 46 ёшли Б.А. (эркак);
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 41 ёшли Ш.Д. (эркак);
  • Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли В.В. (аёл);
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли Б.Р. (эркак).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 686 нафар бемор даволанмоқда, шундан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top