Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум бўлди
Аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 539,6 доллар тўланган.
Давлат статистика қўмитаси январь-июль ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 539,6 млн доллар тўланган.
Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 312,3 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 909,6 млн доллар сарфланган.
Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 303,6 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 365,1 млн долларга тушган.
Мавзуга оид
14:00 / 15.11.2024
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024