19:01 / 24.08.2020
7041

Швециянинг бош эпидемиологи коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлмаслигини тахмин қилди

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг кенг миқёсда яна авж олиши грипп пандемияси каби бўлмайди.

Фото: AFP

Швециянинг бош эпидемиологи Андерс Тегнелл мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлмаслигини тахмин қилди. У бу ҳақда TV4 телеканалига берган интервьюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг кенг миқёсда яна авж олиши грипп пандемияси каби бўлмайди. Тегнеллнинг фикрича, Швеция алоҳида тарқалишларга тўқнаш келади, аммо оммавий зарарланиш бўлмайди.

Коронавирус пандемияси туфайли қаттиқ карантин чекловларини жорий қилган Европанинг кўплаб давлатларидан фарқ қилган ҳолда, Швеция бошқа йўлдан борди. Умумий тақиқлар бўлмади, ижтимоий масофани сақлаш ва ўзини яккалаш тавсиявий хусусиятга эга бўлди. Жон Ҳопкинс университети маълумотига кўра, бу бошқа мамлакатларга нисбатан ўлим даражасининг юқори бўлишига олиб келди.

Worldometer маълумотларига кўра, Швецияда пандемия бошланганидан буён 86 068 та касаллик юқтириш ҳолати қайд этилган, 5810 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top