Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Швеция муҳим инфратузилмасини мустаҳкамлашни бошлади
Швеция фуқаролик мудофаасига харажатларни кескин оширди ва мамлакатнинг муҳим ҳудудларини захира қувват билан таъминлаш режаларини тайёрламоқда.

Фото: Carsten Snejbjerg/Bloomberg
2024 йилда иттифоққа қўшилган Швеция Россиянинг яқин ўн йил ичида НАТОга ҳужум қилиши мумкинлигидан хавфсираб, мудофаа ва электр тизимини агрессив тарзда мустаҳкамлашга киришди. Бу ҳақда 24 апрел, чоршанба куни Bloomberg хабар берди. Швеция мудофаа университети эксперти Вера ван Зуст агентликка берган интервюсида таъкидлаганидек, Швециядаги электр тармоқлари кўплаб Европа мамлакатларига қараганда диверсияга кўпроқ мойил. Бунинг сабаби Швециянинг жанубида йирик шаҳарлар, шимолда эса гидро ва шамол электр станциялари жойлашган. Шу муносабат билан мамлакатда электр тармоқлари 16 минг километрга чўзилган.
Россия энергетика инфратузилмасига ҳужум қилган тақдирда кенг миқёсдаги электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш учун Швеция захира қувватини тайёрлашга киришди, дея қайд этади Bloomberg. Шу тариқа, миллий энергетика оператори Svenska Kraftnat Швециянинг учинчи йирик шаҳри Малмёдаги электр станциясини сотишни бекор қилди. У 2016 йилда сотувга чиқарилган ва беш йилдан сўнг эгаси - Германиянинг Uniper компанияси газ ва дизел ёнилғисида ишлай оладиган станцияни демонтаж қилиш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун сотган. Энди Svenska Kraftnat Uniper’га станцияни шай ҳолатга келтириш ва уни ўн йиллик охиригача сақлаб туриш мажбуриятини юклади.
«Умид қиламанки, биз бу имкониятлардан фойдаланишимиз керак бўлган вазиятга тушиб қолмаймиз, - деди завод директори Микаэл Нилссон агентликка берган интервюсида. - Аммо биз бу ерда эканлигимизни ва керак бўлганда тайёр бўлишимизни билиш таскин беради».
Швеция захира энергия таъминоти учун режалар тайёрламоқда
Россия ҳужумлари натижасида энергия тизими оғир аҳволда бўлган Украина тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Svenska Kraftnat Стокҳолм, Гётеборг ва бошқа муҳим ҳудудларни захира энергия билан таъминлаш режаларини тайёрламоқда. «Биз инқироз даврида одатдагидек ишлашни давом эттириш қобилиятимизни кучайтирмоқдамиз», деди компаниянинг хавфсизлик бўйича бош директори Эрик Нордман Bloomberg билан суҳбатда.
2024 йилги бюджетда ҳукумат фуқаролик мудофааси учун 5,5 миллиард крон (тахминан 473 миллион евро) ажратди - бу урушдан олдинги 2021 йилдагидан деярли уч баравар кўп. Апрел ойи ўрталарида эса бу суммага яна 385 миллион крон (33,1 миллион евро) қўшилди. Швеция Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йиллик харажатларни 10 миллиард кронга (деярли 860 миллион евро) ошириш керак, деб ҳисоблайди.
Швеция бош вазири Улф Кристерссон 23 апрел куни шундай деди: «Биз жуда ачинарли сабабларга кўра, Украинада содир бўлаётган воқеалардан кўп нарсани ўрганяпмиз».
Мавзуга оид

08:47 / 14.07.2025
Махсус иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашда бозор механизми жорий этилади

07:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон ва Швеция меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим тузиши мумкин

13:47 / 28.06.2025
Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади

10:33 / 25.06.2025