Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия президенти Швециянинг НАТО аъзолигини ратификация қилувчи қонунни имзолади
Энди Швеция қолган расмий тартиб-қоидаларни бажариб бўлгач, расман НАТО аъзоси бўлади, бу кўп вақт талаб қилмайди.
Венгрия президенти Тамаш Шуйок Швециянинг НАТО аъзоси бўлиши ҳақидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Бу Шуйокнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи қарори. Венгрия парламенти 26 феврал куни Швециянинг НАТО аъзоси бўлиши ҳақидаги протоколни ратификация қилган эди. Шу куни депутатлар Шуйокни президент сифатида сайладилар.
Венгрия Швециянинг алянсга киришини ратификация қилмаган охирги НАТО давлати эди. Энди Швеция қолган расмий тартиб-қоидаларни бажариб бўлгач, расман НАТО аъзоси бўлади, бу кўп вақт талаб қилмайди.
Швеция 2022 йил май ойида, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кўп ўтмай, НАТО аъзоси бўлиш учун ариза берди. Бунгача мамлакат тахминан 200 йил давомида бетарафликка амал қилган.