16:28 / 28.08.2020
9419

Ходимлар учун пандемия даврида саломатлик ва ишчанликни сақлаб қолиш бўйича тавсиялар берилди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова пандемия даврида ходимлар саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолишда ёрдам берадиган тавсияларни санаб ўтди.

Фото: Shutterstock

Нафас олиш машқини бажаринг:

  • ҳеч ким сизни безовта қилмайдиган қулай жойни топинг;
  • нафас олишда диққатни жамланг, чалғимасликка ҳаракат қилинг, телефонингизни узоқроққа қўйинг;
  • бурнингиз орқали нафас олар экансиз, ҳар бир нафасни олишингиз давомийлиги бешга санагунга қадар давом этсин;
  • кейин беш сония давомида секин оғзингиздан нафас чиқаринг;
  • бу машқни камида бир дақиқа давомида такрорланг.

Бошқа одамлар билан суҳбатлашинг. Ҳозирги шароитда ижтимоий масофани сақлаш мажбурий чора бўлса-да, сиз телефонингиз ёки компьютерингиздан фойдаланиб, оилангиз ва дўстларингиз билан мулоқотда бўлишингиз мумкин.

Мунтазам равишда бир-бирингизга қўнғироқ қилинг, бир-бирингиз билан нафақат вазиятингиз ҳақида, балки бошқа умумий мавзулар ҳақида ҳам суҳбатлашиб туришингиз учун маълум вақтни белгиланг. Ҳамкасблар билан суҳбатлашинг.

Уйқу режимига риоя қилинг! Уйқу гигиенаси қоидаларига кўра, кунига 7-8 соат ухлаш тавсия этилади. Хона нимқоронғу ва салқин бўлиши керак.

Охирги овқат ётишдан энг камида икки соат олдин тановул қилинган бўлиши керак. Уйқудан бир соат олдин душ қабул қилиш лозим ва ётишдан олдин кўп сув ичмаслик керак.

Смартфонингиз билан ухламанг! Бунинг ўрнига сокинлаштирувчи мусиқа тингланг.

Бошқалардан ўрганинг! Янги пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилишнинг ижобий мисолларини пайқашга ва қабул қилишга ҳаракат қилинг. Бу сизга яхши кайфиятни сақлашга, ўзингизнинг самарадорлигингизни оширишга ва ишлашда давом этишда ёрдам беради.

Ҳамма нарсада ижобий жиҳатларни қидиринг! Эҳтимол атрофимиздаги нарсаларни ўзгартира олмаслигимиз мумкин, лекин ичимиздаги нарсаларга таъсир қилишимиз мумкин.

Санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишни ҳам унутманг.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top