00:44 / 30.08.2020
56931

Ўзбекистонда коронавирус: Касаллик юқтириш ҳолатлари камайиб, соғайишлар сони ошмоқда

Ўтган кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 412 нафар бемор соғайди.

29 август куни Ўзбекистонда 337 ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилишича, барча ҳолатлар тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, ўтган кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 412 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 160 нафар бемордан 38 359 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2492 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда, дейилади ССВ хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top