23:56 / 05.09.2020
9213

Шерзод Шерматов: Сирдарёда таъмирлаш ва қурилиш ишлари учун 54 млрд сўм ажратилган

Фото: KUN.UZ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга кўра, Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқини оқибатида ҳудудда 16 та умумтаълим мактаблари талафот кўрган. Бу мактабларда жами 4251 нафар ўқувчи ўқийди, 615 нафар ишчи ходимлар фаолият юритади. 

“Ҳозирги кунда 15 та умумтаълим мактабларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1 та мактабга қўшимча бино ва бундан ташқари яна 1 та янги мактаб биноси қуриб берилмоқда.

Ушбу ҳудудлардаги 17, 28 ва 1- сонли умумтаълим мактабларини таъмирлаш ишлари 14 сентябрга қадар тугатилмай қолиши эҳтимоли бор. Бундай ҳолатда ўқувчилар касб-ҳунар коллежи биносида ўқишни бошлашади.

Ўқувчиларнинг янги ўқув йилини ўз вақтида бошлашлари учун қолган мактабларда ишлар тезлаштирилган ҳолда олиб борилмоқда ва 2020 йилнинг 10 сентябрига қадар топширилиши режалаштирилган”, - дея видеоконференц алоқа орқали Сенатнинг Сирдарё вилоятида ўтказилган сайёр йиғилишида қатнашган халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзу
Сардобада сув тошқини
1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
Барчаси
Top